Линклар

Сингапур Республикасининг Ички ва Ташқи ишлар давлат вазири Масагос Зулкифли бошчилигидаги делегация Тошкентга келди.

Беш кунлик ташриф чоғида жаноб Масагос Сингапур-Ўзбекистон делегациялари ўртасидаги иккинчи сиёсий консултацияга раисдошлик қилади.

Икки давлат расмийлари ўртасида биринчи консултация икки йил аввал Сингапурда ўтказилган.

Ташриф чоғида Сингапур давлат вазири Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Ички ишлар вазири Баҳодир Матлюбов, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири ўринбосари Шавкат Тўлаганов билан музокаралар олиб бориши режаланган.

Сингапур давлат вазирининг трейнинг ва атроф-муҳит ҳимояси бўйича англашув меморандуми имзоланиши маросимида қатнашиши, шунингдек, Самарқанд шаҳрини бориб кўриши режаланган.
XS
SM
MD
LG