Линклар

logo-print

"Обидхон қори оиласига сабр"

  • Ҳурмат Бобожон

Таниқли диссидент уламонинг онаси 3 апрел куни тупроққа қўйилди.

Таниқли диссидент уламонинг онаси 3 апрел куни тупроққа қўйилди.

Ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаров отиб келтилганидан кўп ўтмай волидасининг вафот этганини эшитган муридлар бу оилага ҳамдардлик билдирмоқда.

Хайрулла Ҳамидовнинг ҳолатини тўғри тушуниш керак

"Хайруллани таззаруга зўрлашган", дейди ўз исмини айтмаган ўзбекистонликлардан бири.

- У кишини ëмонлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Нима бўлганда ҳам у кишининг ҳолатини тўғри тушуниш керак.

Озодлик: Нимани назарда тутаяпсиз?

- Хайрулла Ҳамидовни айтишдики, бировлар зўрлашганми уни ëзишга, мен айтмоқчиманки, нима ҳолатда бўлишидан қатъий назар¸ у кишига Оллоҳдан сабр тилаймиз. Раҳмат демоқчиман у кишига. Оила аъзоларидан, ота-оналаридан Оллоҳ рози бўлсин. Тақдирда бор нарса, ҳеч ким қочиб қутулмайди.

Озодлик: Нима учун Ўзбекистон шундай кўзга кўринган воизни, журналистни қамаб юборди?

- Хайрулла Ҳамидовнинг соҳасини яхши биласиз. Спорт соҳаси. Спорт шарҳловчиси бўлган. У киши ҳам маддоҳлик қилиб юрса бўлаверарди. У кишига Оллоҳ шундай илмни берган, Оллоҳ хоҳлаган одамга илм беради. Ҳар ким ҳам олавермайдида у илмни. Шуни Оллоҳ берган экан, шу киши қўлдан келганча етказишди. Ҳар бир нарсанинг жавоби бўладию. Бу дунëда асли синовга яралганмиз. У кишига синов бўлаяпти холос. Ҳақ гапни гапирган кимга ëқади, дейди ўз исмини айтмаган ўзбекистонликлардан бири.

Каримов ҳам намоз ўқисин энди

Ўшлик Рустамжон Ўзбекистон раҳбари охиратини ўйлаб намоз ўқиса, мамлакатда ахвол яхшиланиб қолармиди, деб таъкидлайди.

- Президент Каримов намоз ўқиб, охиратини ўйлаб, ëши ҳам охирлаб қолди. Ўшанда давлат ҳам яхшиланиб кетади деб ўйлаймизда. Терроризм, коррупция деган нарсалар йўқолиб кетса керак деб ўйлаймиз намоз ўқиб нима қилса.

Озодлик: Намоз ўқисинми?

- Энди ëши охирлаб қолди. Худо деяпти, Оллоҳ деяпти.

Озодлик: Балки намоз ўқир.

- Намоз ўқиган одамнинг қўлидан бунақа ишлар, билмадим энди, Оллоҳ билади.

Озодлик: Қанақа иш?

- Хайрулла Ҳамидовни, диндор одамларни кўрадида. Маъруза қилиб одамларга яхши яшашни ўргатган одамларни, билмадим энди Оллоҳ билади.

Озодлик: Намоз ўқиш одамнинг шахсий ишику. Диний эркинлик бор, эътиқод эркинлиги бор, хоҳласа ўқийди, хоҳламаса ўқимайди. Ҳеч ким мажбурламайдию.

- Одамнинг юраги мусулмон одамда намоз ўқигандан кейин тушунарканда. Билмадим энди, ҳар кимнинг шахсий нимасию. Кўпроқ намоз ўқиган одамдан бунақа нарса чиқмайдида, дейди ўшлик Рустамжон.

Обид Қори оиласига сабр

Мадина шаҳридан қўнғироқ қилган Абдулҳамид Обид қори Назаровнинг волидаси оламдан ўтгани муносабати билан унинг оиласига таъзия изҳор этди.

- Намангандан хабар келди Обидхон қори аканинг оналари Муҳаррам ая оламдан ўтганлари ҳақида. Авваламбор у кишининг оилаларига ва яқинларига ўзимнинг таъзиямни билдирмоқчиман. Муҳаррам ая исломга кўп хизмат қилган олима, даъватчи, жуда ҳам тақволи аëл деб эшитган эдик.

Озодлик: Бу оилани сиз танирмидингиз?

- Обид қори аканинг оилаларини кўпчилик биладику, танийди. Биз ҳам эшитганмизда. Бу кишининг тўртта ўғиллари ҳам ташқарида қувғинда. Биттаси Обид қори ака бўлса, яна учтаси бор. Энг каттаси Обид қори ака. Тўртта ўғиллари ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг таъқибига учраб ташқарида қувғинда юришибди. Олдиларида фарзандлари ҳам йўқ экан. Мана шу ҳолатлар ҳам у кишига таъсир қилган бўлса керак.

Озодлик: Мадинада нима иш қиласиз?

- Мадинада ўқиймиз, шофëрлик қиламиз. Ҳажда, Рамазонда майда-чуйда ишлар қиламиз.

Озодлик: Ўзбекистондан бутунлай кетганмисиз?

- Ҳа, таъқиб орқасидан чиқиб кетганмизда, дейди Мадинадан қўнғироқ қилган Абдулҳамид.

*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG