Линклар

БМТ гуруҳи Дамашққа боради


БМТ ва Араб Лигаси махсус вакили КофиАннан.

БМТ ва Араб Лигаси махсус вакили КофиАннан.

БМТ гуруҳининг 48 соат ичида Сурия пойтахти Дамашққа бориши кутилмоқда.

Ташрифдан мақсад Сурияда ўт очишни тўхтатиш келишувига риоя қилинишини кузатадиган халқаро кузатувчилар гуруҳни жойлаштириш бўйича музокара олиб боришдан иборат.

БМТ ва Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан таклиф қилган тинчлик режасида Сурияга 250 нафар халқаро кузатувчилар миссиясини жойлаштириш назарда тутилган.

2 апрел куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўзлаган Кофи Аннан Сурия президенти Башар ал-Ассад ҳукумати 10 апрелга қадар ўз қўшинларини мамлакат шаҳарларидан олиб чиқишга рози бўлганини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG