Линклар

Москвадаги ëнғин айбдори қўлга олинди


Russia -- Entrance gate to Kachalovo market, 03Apr2012

Russia -- Entrance gate to Kachalovo market, 03Apr2012

Москвада Ўзбекистон фуқаролари экани айтилаётган 17 кишининг ўлимига сабаб бўлган Качалово бозоридаги ёнғин айбдори сифатида гумонланган Седрак Степанян қўлга олинди.

У ёнғин чиққан ширкатнинг раҳбари бўлган ва ноқонуний меҳнат мухожирлари ишини ҳам мувофиқлаштириб турган.

Аввалроқ ёнғин айбдори сифатида гумонланган яна бир шахс Владимир Ликов ҳам қамоққа олинган эди.

3 апрел куни эрталаб Качалово бозоридаги ангарлардан бирида содир бўлган ёнғин оқибатида 17 киши ҳалок бўлган. Уларнинг Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда. Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси ҳозирда ўлганлар шахсини аниқлаш давом этаëтгани ва элчихона қурбонларнинг Ўзбекистон фуқаролари экани ҳақидаги маълумотни тасдиқлай олмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG