Линклар

Дунёдаги энг кекса шифокор вафот этди


Американинг Атланта шаҳрида 114 ёшли Лейла Денмарк вафот этди. У жаҳон тиббиёти тарихида энг кекса шифокор қаторида тилга олинади. Лейла Денмарк 2001 йилда, яъни 103 ёшида пенсияга чиққан.

Денмарк 1928 йилда Атлантада очилган болалар махсус касалхонасининг энг биринчи шифокори бўлган. Шунингдек, у камбағал оилалар болаларини бепул даволаган.

Лейла Денмарк ўз касбий фаолияти давомида бир қатор мукофотлар билан тақдирланган. У 1935 йилда Фишер мукофотига сазовор бўлган эди.
XS
SM
MD
LG