Линклар

Сурия ҳукумати шаҳарлардан ҳукумат кучлари чиқарилаётганини билдирди


Сурия ҳукумати БМТ махсус вакили Кофи Ананнинг тинчлик режасига асосан мамлакат шаҳарларидан ҳукумат кучларини чиқара бошлаганини маълум қилди.

Тинчлик режасига асосан Суриянинг ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган барча шаҳарларида 10 апрелдан бошлаб ўт очиш тўхтатилиши лозим.

Айни пайтда мухолифат ҳукумат кучлари ҳужумларни давом эттираётганини билдирмоқда. Бир-бирига зид бўлган бу маълумотларни ҳозирча мустақил тарзда текшириш имконияти мавжуд эмас..

АҚШ Давлат департаменти эса Суриянинг тўқнашувлар бўлаётган шаҳарларидан ҳукумат кучларининг чиқарилиши ҳақида ҳозирча биронта маълумот йўқ эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG