Линклар

logo-print

Туркия собиқ президенти Кенан Эврон устидан суд бошланди


Туркия ҳарбий штаби собиқ раҳбари, Туркия собиқ президенти Кенан Эврон.

Туркия ҳарбий штаби собиқ раҳбари, Туркия собиқ президенти Кенан Эврон.

1980 йилда Туркияда амалга оширилган давлат тўнтаришида айбланган икки шахс устидан чоршанба куни Анқарада маҳкама бошланди.

Судланувчилар Туркия ҳарбий штаби собиқ раҳбари, кейинчалик Туркия президенти бўлган Кенан Эврон ва мамлакат ҳаво қўшинлари қўмондони Тахсин Саҳинқоялардир.

Улар 1980 йилнинг 12 сентябрида фуқаровий жамиятни ағдариб, давлатга қарши жиноят содир этганликда айбланган.

Ўшанда 50 киши қатл қилинган, юзлаб одам қамоқхоналарда ўлган, яна юзлаб одам давлат тўнтариши орқали ҳокимиятга келган ҳарбийлар ҳукмронлиги даврида изсиз ғойиб бўлган эди.

94 ёшга кирган Эврон ва 87 ёшга кирган Саҳинқоялар суднинг илк маҳкамасида соғлиги оғирлиги боис иштирок этмади.
XS
SM
MD
LG