Линклар

Қозоғистонда Тошкент-Олмаота газ қувурида ёнғин чиқди


Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб берилаётган хабарларга кўра, Жанубий Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Олмаота ер ости газ қувурида ёнғин чиққан.

Газ қувурининг ёрилиши ёнғинга сабаб экани айтилмоқда.

Дастлабки расмий маълумотларга кўра, 4 апрел куни эрталаб соат 5 яримларда газ қувурида диаметри 1 метрлик ҳажмда ёриқ юзага келган ва натижада ёнғин бошланган.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, ёнғин баландлиги 100-150 метргача етган.

Ҳозирда ёнғинни ўчириш ҳаракатлари бормоқда.
XS
SM
MD
LG