Линклар

logo-print

Ўзбекистонда хусусий клиникалар ихтисослиги торайтирилди


Turkmenistan -- Ashgabat. A nurse preparing an injection in the medical-advisory center named after Niyazov, 16Mar2010

Turkmenistan -- Ashgabat. A nurse preparing an injection in the medical-advisory center named after Niyazov, 16Mar2010

Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан хусусий клиникаларга лицензия бериладиган тиббиёт бўйича ихтисослик турлари қисқартирилди.

“Тиббий фаолиятни лицензиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” шу йил 29 март куни Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган қарор асосида хусусий клиникаларнинг лицензияланган ихтисослик турлари 70 тадан 50 тага туширилди.

Эндиликда хусусий клиникаларда акушерлик ва кичик жарроҳлик гинекологияси, болалар ва ўсмирлар гинекологияси, болалар эндокринологияси, кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, травматология, болалар гастроэнтерологияси ва болалар жарроҳлиги каби ихтисосликларга лицензия берилмайди.

Қарорга мувофиқ келгуси 3 ой ичида хусусий клиникаларга берилган лицензиялар қайта текширилиши ва мувофиқ тарзда янгиланиши керак.
XS
SM
MD
LG