Линклар

logo-print
77 кишини ўлдирганликда айбланган ва шу ойнинг иккинчи ярмидан Норвегия маҳкамасига келтирилиши кутилаётган Андерс Беринг Брейвик унга шифокорлар қўйган ташхисдан 200 дан ортиқ хато топганини иддао қилмоқда.

Шифокорлар Брейвикни "руҳий хаста" деб топган ва у умрининг қолган қисмини руҳий хасталар шифохонасида ўтказиши кераклиги ҳақида хулоса берган эди.

Брейвикнинг бундай қисматдан кўра ўлимни афзал билишини ёзган очиқ мактуби Норвегияда чоп этиладиган Verdens Gang газетасида эълон қилинди.

33 ёшли Брейвик 16 апрел куни маҳкамага олиб келинади.

У ўтган йили 22 июлда Ослодаги портлашни уюштириб 8 кишини, Утоя оролидаги ёшлар лагерига ҳужум уюштириб 69 кишини ўлдирганликда айбланган.

Брейвик ҳужумларни содир этганини тан олган. Аммо бу ҳаракатлари билан ҳукуматни миграцион сиёсати учун жазолаганини айтиб, ўзини айбдор деб билмаслигини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG