Линклар

Қозоғистоннинг ароқ ишлаб чиқарувчи фирмаларидан бири ўз маҳсулоти этикеткасига "Оллоҳ" деган сўзни киритиб, диндорларнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлмоқда.

Қозоғистондаги KTK телеканали хабарига кўра, Оқтўбе шаҳридаги спиртли ичимлик ишлаб чиқараётган «Геом» номли ширкат ароқ шишасига ёпиштирилган қоғозга "Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ" мазмунидаги сўзларни битган.

Бу ичимлик мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Семей шаҳри дўконларида сотувга чиқарилган.

Бу шаҳар имомлари эса бундан норози бўлиб, ширкатдан мусулмонлардан намойишкорона кечирим сўрашни талаб қилмоқда.

Айни кезда ёрлиғига Оллоҳ номи битилган ароқнинг ҳар бир шишаси Семейдаги дўконларда 5 АҚШ долларидан ҳануз сотилмоқда.
XS
SM
MD
LG