Линклар

logo-print
Исмоилийлар шахзодаси Оға Хон 1V тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди.

Оға Хон Душанбега аввалдан эълон қилинмаган ташриф билан келган.

Кузатувчилар Оға Хоннинг Душанбега кутилмаган ташрифи президент Имомали Раҳмоннинг сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан яккаланиб қолмаганини кўрсатиш мақсадида амалга оширилган, деб ҳисобламоқдалар.

Тожиикстоннинг Москвадаги элчихонаси сешанба куни “Ўзбекистон Тожиикстонни Тошкент учун манфаатли бўлган қарорларни қабул қилишга мажбур этиш” мақсадида бу мамлакатга газ бермай қўйгани ва темир йўллар орқали алоқани тўхтатгани тўғрисида баёнот тарқатган эди.

Чорашанба куни бу баёнотга жавоб берган Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев Тожикистонга давлатлараро шартномада белгиланган миқдордаги газ бериб бўлинганини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев темир йўл алоқаси тўхтатилганини эса бундан 50 йил олдин қурилган Ғалаба-Амузанг йўналишининг таъмирга мухтожлиги билан изоҳлаган.
XS
SM
MD
LG