Линклар

logo-print
Москвадаги Качаловo бозорида чиққан ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 17 одамнинг шахси ҳалигача аниқлангани йўқ.

Россия Федерал миграция хизмати расмийси Сергей Темряковичнинг билдиришича, ҳалок бўлганларнинг меҳнат муҳожирлари ёки Россия фуқаролари бўлганини ҳозирча аниқ айтиш қийин.

Сейшанба куни Качалово бозорида ишчилар яшаши учун мўлжалланган бинолардан бири ёниб кетган эди. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 17 кишининг Ўзбекистон фуқароси экани тахмин қилинмоқда.

Россия матбуоти чоршанба куни норасмий маълумотга таянган ҳолда ёнғинда қурбон бўлган 11 одамнинг шахси аниқлангани, улардан 10 нафари Ўзбекистон фуқароси эканини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG