Линклар

logo-print
БМТ Бош котиби Бан Ги Мун Ироқ ҳукуматини мамлакатда ўлим жазоси ижро этилишини тўхтатишга чақирди.

БМТ Бош котиби Ироқда ўлимга ҳукм қилинганлар сони ортиб брораётганидан ташвиш билдирди. Маълумотга кўра, ўтган йилнинг январидан ноябригача Ироқда 68 одамга нисбатан ўлим ҳукми ижро этилган. Ўтган йилнинг декабридан жорий йилнинг февралигача бўлган уч ой ичида бу кўрсаткич 80 кишини ташкил этган.

Бан Ги Мун Ироқ ҳукуматини ўлим ҳукмига мораторий эълон қилишга даъват этди. Ироқда ўлимга ҳукм қилинганларнинг асосий қисми террорчиликда айбланган шахслардир
XS
SM
MD
LG