Линклар

logo-print
Бугун кечаси Москва вилоятида "Новая газета" мухбири Елена Милашина номаълум кишилар томонидан калтакланди.

Милашина Facebook даги саҳифасида хабар қилишича, бугун ярим тунда у дугонаси билан ишдан уйига қайтаётганида икки номаълум киши ҳужум қилиб, уларнинг “тишларини уриб, синдирган, юз ва бошларига мушт билан уриб, тепишган”.

Журналист кўра, воқеани кўриб ўтган полиция патрули уларга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаган.

Милашина "Новая газета"да Шимолий Кавказда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан содир қилинадиган қонунбузилишлар ва қийноқлар борасида ёритиб келмоқда.

Журналист 2004 йилда Беслан мактабида ўқувчиларни гаровга олиниши билан боғлиқ воқеани ёритганидан сўнг ҳам “ҳужум”га учраган эди.

"Новая газета" Милашинанинг кечаги калтакланиши унинг касбий фаолияти билан боғлиқ эмаслигини маълум қилди.

Елена Милашина Human Rights Watch мукофоти номзоди ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG