Линклар

logo-print
Расмий Вашингтон Эронни ўзининг зиддиятли ядровий дастури тинчлик мақсадида эканини исботлаш учун жиддий ҳаракат қилишга чақирди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ЕИ мулозимлари Теҳрон билан музокараларни бошлашга ҳаракат қилаётганини айтиб, вазиятни ўнглаш учун ҳали кеч бўлмаганини таъкидлади.

Клинтонга агар Теҳрон ҳаракат қилмаса, халқаро майдонда яккалаб қўйилиши ва Эронга нисбатан иқтисодий санкциялар кескинлаштирилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

АҚШ расмийсининг айтишича, Вашингтон муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори, бироқ ечим топилмаса кескинроқ йўлларни қўллаш эҳтимоли сақланиб қолмоқда.

Теҳрон ўзининг ядровий дастури тинчлик мақсадида эканини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG