Линклар

logo-print

Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизматига кўра¸ банк корхона ва ташкилот ходимларидан ҳам иш ҳақи олишда коммунал тўловлардан қарзи йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома талаб қилиш борасида кўрсатма бермаган.


Бу ҳақда Озодликка Марказий банк ахборот хизмати бошлиғи Асқар Ҳайдаров билдирди.

Ҳайдаровга кўра¸ маҳаллий матбуотга гапирган корхона ходимлари Марказий банк кўрсатмасини нотўғри талқин қилишган.

- Бу кўрсатмада фуқароларнинг ўз аризасига биноан иш ҳақидан комуннал тўловлар чегириб қолиши ҳақида гап борган. Фуқароларнинг ўз иxтиëри ва аризасига мувофиқ. Банкнинг корхоналар маош тўлаш тизимига аралашуви ҳақидаги гаплар мутлақо нотўғри¸Банк маош тўлаш масаласига мутлақо аралашмайди дейди Марказий банк матбуот котиби.

Ўзбекистонда чоп этиладиган “Новый век” газетаси жорий йилнинг 4 апрел кунги сонида коммунал тўловлар квитанциясини кўрсатмаган ишчиларга ойлик маош бермаслик ҳақида мамлакат Марказий банки кўрсатма берганини ёзган эди.

Айни газета 5 апрел куни сонида бу хабар юзасидан раддия эълон қилди.

Бундай раддия берилиши Марказий банк талабига биноан амалга оширилган.

Мамлакатда коммунал хизматлар учун тўловларни бюджет ташкилотлари ишчилари ойлик маошидан мажбурий равишда ушлаб қолиш ҳам кенг тарқалган.

2001 йил 4 майда Марказий банк ва Молия вазирлиги тасдиқлаган “Ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун ҳақни иш ҳақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ, корхона коммунал хизматлар учун тўловни ходим иш ҳақидан унинг ёзма аризаси билангина ушлаб қолиши мумкин.

Марказий банк вакилига кўра¸ айнан шу ҳужжат эркин талқин этилгани тушунмовчиликларга сабаб бўлган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG