Линклар

Қозоғистонниниг “Геом” ширкати ароқ шишасига "Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ" сўзини ёзгани учун мусулмонлардан кечирим сўради.

Бугун Қозоғистон бош муфтийси Абсаттор Дербисалиев ароқ ишлаб чиқарувчи ширкатнинг кечирим хатини Олмаота марказий масжидида ўқиб эшиттирган.

Кечирим хатида айтилишича, ароқ шишасига араб тилида этикетка ёзиш учун бошқа бир компанияга буюртма берилган.

“Геом” ширкати арабча этикеткада Оллоҳ сўзи борлиги аниқлангач, сотувга чиқарилган барча ароқ компания омборига қайтарилганини маълум қилди.

Қозоғистонлик диндорлар ароққа Оллоҳ сўзи ёзилганига қаттиқ норозилик билдирган эди.

Қозоғистон шимоли-шарқидаги Семей шаҳрида Оллоҳ сўзи ёзилган ароқнинг ҳар бир шишаси 5 АҚШ долларидан сотилган.
XS
SM
MD
LG