Линклар

logo-print

Тошкент ва Бишкек Барак анклави тақдирини ҳал қилмоқчи


Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳар бир давлатда олти кишилик комиссия тузиб, Барак анклави билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилишни режалаштирмоқда.

24.kg сайти маълумотига кўра, 3 апрел куни Ўш вилоят губернатори Сўўрўнбай Жээнбеков бошчилигидаги қирғиз делегацияси Андижон вилоятида хизмат сафарида бўлганида Барак анклави масаласини ҳал қилишга келишиб олинган.

Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак анклави Қирғизистонга тегишли. Барак анклави аҳолиси соат 8:00дан 20:00га қадар Қирғизистон ҳудудига ўтиб қайтиши мумкин. Бу аҳоли учун жуда катта муаммоларни туғдираётгани айтилади. Барак аҳолиси ўзбек-қирғиз чегарасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олиб ўтиш ҳуқуқига эга эмас.
XS
SM
MD
LG