Линклар

Москвада “Новая газета” мухбири Елена Милашинанинг номаълум шахслар томонидан калтакланиши юзасидан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Москва вилоят ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Пайшанбага ўтар кечаси Милашина номаълум одамлар ҳужумига учраган эди. Милашина ўзининг калтакланиши касбий фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини эътибордан соқит қилмайди.

Милашина "Новая газета"да Шимолий Кавказда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан содир қилинадиган қонунбузилишлар ва қийноқлар борасида ёритиб келмоқда.

Елена Милашина Human Rights Watch мукофоти номзоди ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG