Линклар

Ню Йорк суди пайшанба куни россиялик тадбиркор Виктор Бутни АҚШ фуқаросини ўлдириш мақсадида жиноий тил бириктиришда айбдор деб топиб, 25 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Мазкур айблов Бут Колумбия исёнчиларига йирик миқдорда қурол, жумладан, “Ер-Осмон” русумидаги ракеталар сотмоқчи бўлгани муносабати билан билдирилган эди.

45 ёшли собиқ зобит Виктор Бут дунёда хусусий тарзда қурол сотувчи энг йирик савдогар ҳисобланади. У 2008 йилда Таиландда қамоққа олинган эди.
XS
SM
MD
LG