Линклар

logo-print
Франция шимолидаги “Пенле” атом электр станциясида ёнғин чиққани оқибатида, унинг реакторлари автоматик тарзда тўхтатилди.

Маълумотга кўра, ўт ўчирувчилар атом электр станциясининг иккита нуқтасида содир бўлган ёнғинни тўлиқ ўчиришган. Жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаяпти.

Атом электр станцияси расмийлари ёнғин оқибатида радиация тарқалмаганини ва атроф-муҳитга зиён етмаганини билдиришмоқда. Ёнғинга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Мазкур атом электр станцияси 22 йил аввал ишга туширилган эди.
XS
SM
MD
LG