Линклар

АҚШнинг Вайоминг штатидаги Бафорд шаҳарчаси кимошди савдосида 900 минг долларга сотилди.

Шаҳарчани Ветнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида яшовчи фуқаролардан бири сотиб олган.

Бафордда яшаган ягона одам Дон Саммос узоқ йиллар шаҳарча мулкини бошқариб келган. Шаҳарнинг янги хўжайини уч хонали уй, гараж, омборхона, ёнилғи қуйш шаҳобчаси, дўконча ва 1905 йилда қурилган мактаб биноси ҳамда АҚШдаги энг серқатнов автомобил йўли ўтган 4 гектар ер майдонига эгалик қилади.
XS
SM
MD
LG