Линклар

Россия Виктор Бут устидан чиқарилган ҳукмни танқид қилди


Виктор Бут, Бангкок, 2010 йил 5 октябр.

Виктор Бут, Бангкок, 2010 йил 5 октябр.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ суди қурол-яроғ савдоси билан шуғулланган россиялик Виктор Бутниузоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилганини “асоссиз ва бир томонлама” дея баҳолади.

Вазирлик эълон қилган баёнотда суд ҳукмининг Бутни Россияга қайтариш йўлидаги барча уринишларни йўққа чиқаргани билдирилган.

5 апрел кунги судда “Ўлим савдогари” лақабини олган Виктор Бут Колумбиядаги АҚШга қарши бўлган исёнчиларга қуроллар сотганликда айбдор деб топилиб¸ 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Манҳеттен федерал суди ҳаками Бутни 15 миллион долларлик жаримага ҳам тортди.

Бут 2008 йилда Таиландда қўлга олиниб¸ 2010 йилда АҚШга экстрадиция қилинган эди.
XS
SM
MD
LG