Линклар

Ўзбекистон ва Қибрис ҳукуматлараро шартнома имзолади


Қибрис Ташқи ишлар вазири Э.К.Маркуллиc.

Қибрис Ташқи ишлар вазири Э.К.Маркуллиc.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ва Қибриснинг юнон ҳукумати ўртасида қатор ҳукуматлараро келишувлар имзоланганини хабар қилди.

Қибрис Ташқи ишлар вазири Эрато Козаку-Маркуллиcнинг 5 апрел куни Ўзбекистонга бошлаган икки кунлик ташрифи чоғида Олий Мажлис, Ташқи ишлар ва Ташқи Иқтисодий фаолият, инвестиция ва савдо вазирлиги расмийлари билан музокаралар олиб бориши режаланган.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, ҳукуматлараро имзоланган шартномалар орасида жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларида ҳамкорликка оид шартномалар, шунингдек, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорликка ҳақидаги протокол ҳам бор.

Бу Қибрис Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга биринчи ташрифидир.
XS
SM
MD
LG