Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:36

Шойгу Москва вилояти губернатори этиб тасдиқланди


Сергей Шойгу.
Сергей Шойгу.

Москва вилоят Давлат Думаси 5 апрел куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазири Сергей Шойгу номзодини Москва вилоят губернатори лавозимига тасдиқлади.

Расмий маълумотларга кўра, вилоят депутатлари Шойгуни бир овоздан Россиянинг стратегик муҳим минтақасига раҳбар этиб тайинлади. Олдинроқ Россия президенти Дмитрий Медведев томонидан муҳокамага киритилган Сергей Шойгу номзодини қўллаб-қувватлашга деярли барча партия вакиллари ваъда берган эди.

Журналистлар олдида қилган чиқишида, ФВВ вазири губернатор лавозимини эгаллаши билан биринчи навбатда Москва атрофини босиб кетган ахлат ва чиқиндиларга қарши кураш бошлашини билдирди.

Подмосквоье вилоятининг амалдаги губернатори, Афғон уруши қаҳрамони генерал Борис Громов ваколати жорий йилнинг май ойида ўз якунига етади.

Сергей Шойгунинг Москва вилояти губернатори лавозимини қабул қилиш маросими 11 майга белгиланди.
XS
SM
MD
LG