Линклар

“Ўзсувэнерго” бирлашмаси Тошкент вилоятидаги Ангрен дарёсида бошланғич қиймати 34,1 миллион АҚШ доллар деб баҳоланган Қамчиқ ГЭСи қурилиши учун тендер эълон қилди.

Тендер ғолиби қуввати 18 МВт ва йилига 60 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарадиган янги ГЭСни лойиҳалаштириш, қуриш ва ускуналар ўрнатиб, станцияни фойдаланишга топшириши керак бўлади.

UzDaily.uz Интернет нашри хабарига кўра, мазкур лойиҳанинг 2014 йил 15 декабрга қадар амалга оширилиши мўлжалланган.

Тендерда иштирок этиш истагида бўлган ширкатлардан аризалар 2012 йил 5 майигача қабул қилинади.

“Ўзсувэнерго” Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли ташкилот ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG