Линклар

logo-print
Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлиги 6 апрел куни олти нафар уйғурни террорчилар рўйхатига қўшди.

Вазирлик маълумотига кўра, Шарқий Туркистон Исломий Ҳаракатига аъзо бўлгани айтилаётган бу шахслар ташкилотга янги аъзолар жалб қилиш ва уларни тайёргарликдан ўтказиш, террорчилик, жумладан, худкуш ҳужумларни молиялаштириришга алоқадорликда айбланган.

Ўтган йил июлида Хитой шимол-ғарбидаги Шинжон Уйғур мухториятининг Хўтан ва Қашқар вилоятларида маҳаллий уйғурлар билан келгинди хитойликлар ўртасида тўқнашувлар рўй берган эди.

Жорий йил 26 март куни Қашқар шаҳар суди миллати уйғур бўлган Абдукарим Мамутни 2011 йил июлидан 2012 йил феврал ойигача диний экстремизм ва терроризм ғояларини ёйганлик ва бошқаларни ҳам террорчиликка жалб қилганлик айби билан ўлим жазосига ҳукм қилди.
XS
SM
MD
LG