Линклар

logo-print

Ўзбеклар пул топиш учун яшайди

  • Сарвар Усмон

Кўп юртларда ўзбек муҳожирлари энг оғир шароитларда¸ энг оғир ишларни қилиб пул топмоқдалар.

Кўп юртларда ўзбек муҳожирлари энг оғир шароитларда¸ энг оғир ишларни қилиб пул топмоқдалар.

Качалово бозоридаги темир қутида ëниб кетган ўзбекистонликлар ҳақидаги хабарга муносабат билдирган муҳожир шундай фикрда.

Куни кеча Москвада юз берган фожеа ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳаётига янада синчковлик билан қарашга ундамоқда.

Россия пойтахтидаги Качалово бозоридаги омборда чиққан ёнғин оқибатида 17 муҳожир ҳалок бўлгани тўғрисида аввал хабар берган эдик.

Озодлик ҳалок бўлганларнинг исм-фамилияларини эълон қилди.

Нобуд бўлганлардан камида 4 нафарининг ака-укалар экани маълум бўлди.

Москва шаҳар суд-тиббий экспертлари ҳалок бўлганлардан 10 нафарининг Ўзбекистон, бирининг эса Тожикистон фуқароси эканини билдирди.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳаёти Озодликнинг доимий диққат марказида бўлиб келган.

“Эркин микрофон”га 6 апрел куни Ярославлдан мурожаат қилган бухоролик Нормурод (исм шартли) ака кейинги кунларда эшиттиришларимизни тинглай олмаётганидан зорланди.

Биз у кишига радиостанциямиз жойлашган Чехия республикаси ёзги вақтга ўтгани муносабати билан тўлқинларимиз ўзгарганини тушунтирдик ва Качалово фожеасидан келиб чиқиб, у кишини суҳбатга тортдик.

Озодлик: Қайси вилоятдансиз?

- Ҳозир Ярославлдаман.

Озодлик: Аслида Ўзбекистоннинг қайси вилоятидансиз?

- Бухоро вилояти, Жондор тумани.

Озодлик: Ëшингиз нечада?

- 1969 йилда туғилганман.

Озодлик: Россияда неча йилдан бери юрибсиз?

- 2006 йилдан бери.

Озодлик: Нима иш қиласиз у ерда?

- Грузчикман. Асосан металлолом юклаш, тушириш.

Озодлик: Темир омборда ишлайсиз эканда.

- Шунақа. Баъзан машина билан бошэқа вилоятларга кетамиз юк олиб келиш юк ташлаб келиш учун.

Озодлик: Топиш яхшими?

- Энди на у ëқ, на бу ëқ ҳозир. Қандай десам бўлади, 500 доллар атрофида.

Озодлик: Оилангиз билан яшаяпсизми Россияда?

- Йўқ.

Озодлик: Оила Бухорода қолганми?

- Ҳа.

Озодлик: Россияда ҳам келинойилардан борми?

- Йўқ.

Озодлик: Уйга неча ойда бир бориб келасиз?

- Мана иккинчи йил бўлаяпти ҳали борганим йўқ.

Озодлик: Яшаш шароитингиз қанақа? Квартирада турасизми?

- Квартирада эмас бир участкада тураман.

Озодлик: У участкада уйнинг эгаси ҳам яшайдими?

- Уйнинг эгаси шаҳарда яшайди.

Озодлик: Участкада сиз ўзингиз ëлғиз яшайсизми?

- Ишчилар бор.

Озодлик: Неча киши яшайсизлар битта участкада?

- Уч киши.

Озодлик: Иссиқ сув, совуқ сув, ҳаммом борми?

- Бор.

Озодлик: Качалово бозорида содир бўлган воқеани эшитгандирсиз. Эшитдингизми?

- Йўқ, мен эшитмадим.

Озодлик: 17 киши ўлдию.

- Йўқ, мен эшитмадим.

Озодлик: Озодликни эшита олмаганингиз учун эшитмай қолибсизда.

- Йўқ, металлолом учун Ярославлга кетганмизда.

Озодлик: Суҳбатни ëзишни бошлагунимизча сиз “ўзбеклар янгиликларга қизиқмайди” дедингиз.

- Бу менинг шахсий фикрим. Уларнинг ҳар қайси ҳар хил.

Озодлик: Шахсан сиз нима учун шу фикрга келгансиз?

- Ўзбеклар билан суҳбатлашиб кўриб, асосан ëшлар билан, ўйладимки, улар фақат ҳаëтнинг ташвиши билан овора.

Озодлик: Пул топиш билан.

- Ҳада.

Озодлик: Мана сиз ўзингиз яхши шароитда яшайсиз экан. Алоҳида участкада уч киши яшаркансизлар. Бошқа ватандошларингизнинг яшаш шароити ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳар ким ҳар хил. Баъзилар жуда яхши яшайди. Баъзи бирлар жуда ҳам яхши яшайди.

Озодлик: Жуда яхши яшайди, деганда нимани назарда тутасиз?

- Жуда яхши яшайди, деганда улар аввалдан яхши квартирага ўрнашиб қолган. Масалан мен яшаëтган жой ëғочдан қурилган уй. Уйнинг эгаси шаҳарда.

Озодлик: Сизнинг шароитингиз яхшими?

- Ўртача шароит.

Озодлик: Ëмон шароит деганда нимани назарда тутасиз?

- Бир жойда кўрганман. Вагонда яшаган улар. Қишда ҳам, ëзда ҳам вагонда яшаган. Мана бу нарсани ëмон шароит десак бўлади.

Озодлик: Вагон совуқку қишда. Россияда қишда қаттиқ совуқку.

- Биламан. Ўтин печка ичкарига қурилган.

Озодлик: Мана сиз темир омборда ҳаммол экансиз. Атрофингиздаги ўзбеклар асосан нима иш билан шуғулланишади?

- Қурилишда ҳам ўзбеклар бор, ўрмода дарахт кесишда ҳам ўзбеклар бор, ëғоч, тахта тайëрлайдиган цехларда ҳам ўзбеклар. Асосан қурилишларда.

Озодлик: Қанақа иш билан машғул ўзбеклларни иши юришган ўзбеклар дейсиз?

- Билмадим лекин буни. Ўзбеклар оғир меҳнатда. Қоғоз қаламда ишлайдиган ëки жуда катта пул топадиган ўзбек ҳали учрамади.

Озодлик: Мана ëшингиз 40дан ëтибди. Икки йилдан бери уйга бормабсиз. Оила, бола-чақа Бухорода. Россияда қачонгача юрмоқчисиз?

- Тўғриси буни Худо билади. Бир нарса дейишим қийин.

Озодлик: Мана ойига 500 доллар топаман дедингиз. Шу кундалик турмушнинг харажатини кўтариш учунми ëки топган пулингиздан чегириб Бухорода уй солишми, тўй қилишми? Мақсад нима? Бунақа улоқиб юришдан мақсад нима?

- Доимий, ўртача ойлик берадиган иш бўлса, адашиб, улоқиб юрмаймиз.

Озодлик: Ҳар ойда топадиганингиз 500 доллардан қанчасини уйга жўнатасиз?

- Ойда 300 доллар атрофида.

Озодлик: Қолган 200 долларни ўзингиз ишлатасиз-а?

- Ҳа.

Озодлик: Оилангиз неча кишидан иборат?

- Ҳозир улар уч киши.

Озодлик: Келинойи, яна икки фарзанд.

- Ҳа.

Озодлик: Фарзандлар ўғилми қизми?

- Ўғил.

Озодлик: Уйланишганми?

- Йўқ, яқинда энди бошлаймиз.

Озодлик: Демка, Россияда ишлаб топганингиз ўғилларнинг тўйига сарфланарканда.

- Худо хоҳласа.

Озодлик: Қачон уйга бормоқчисиз?

- Ëз пайти, дейди жондорлик Нормурод.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG