Линклар

Москва бозоридаги омборга оид темир ангар ичида омонат яшаëтган 17 киши ëниб кетди. Кимлиги аниқланган жасадлардан 10 нафарининг ўзбекларга оидлиги билдирилди.


Воқеа жойига Ўзбекистон элчихонаси вакиллари бормади ва ўзбек расмийлари бирор бир тарзда бу фожиага муносабат билдирмади.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси расмий сайтидан на фожиада ўлган Ўзбекистон фуқароларининг исми шарифи ва на улар оилаларига бундай ҳолларда билдириладиган анъанавий таъзия йўқ.

Айни кунларда жасадларни Ўзбекистонга олиб бориб кўмиш ташвиш ва харажатлари шундоқ ҳам эзилган қариндошлар зиммасига тушмоқда.

Бир тобутни Ўзбекистонга етказиш учун 2000 доллар сўрашмоқда¸ дейди Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида иштирок қилган 29 яшар Баҳодир исмлик йигит.

Баҳодир Росияда тириклай ëнган ўзбеклар билан бирга ишлаган.

Эшиттиришда Новосибирскда меҳнат муҳожири мақомида яшаëтган 40 яшар Ҳамидахон ҳам иштирок қилиб¸ ўзбек муҳожирларининг ўзи емай Ўзбекистонга едираëтгани ҳақида гапирди.

Ўзбеклар темир қути ичида ëниб ëтганида биринчилардан бўлиб етиб келган Умумроссия тожик мигрантлари уюшмаси раиси Каромат Шарипов Марказий Осиë мигрантлари ўз давлати иқтисодининг ўқ томири бўлиб турган номсиз қаҳрамонлар эканлиги гапирди.

Айни пайтда Шарипов “бундай қаҳрамонлар ўлиги Россия моргларида кераксиз матоҳ бўлиб ëтибди”¸ деб ташвиш билдирди .

Эшиттиришда Россиядаги ўзбек муҳожирлари ҳаëти ҳақидаги мақолалар муаллифи¸ Озодликнинг Москвадаги мухбири Умидбек Бобоматов ва сиëсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов иштирок этди.

Эшиттиришни мана бу ерда тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG