Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:12

ФМС Москвада катта “ов” бошлади


Москва Федерал миграция хизмати ходимлари яна ноқонуний меҳнат муҳожирларини ов қилишга киришди. Полиция бўлимига олиб келинган мигрантларнинг ФМС ва полиция томонидан калтакланаётгани ва таҳқирланаётгани айтилмоқда.


3 апрел куни Москванинг Качалово бозорида 17 нафар меҳнат муҳожири куйиб ўлганидан кейин пойтахтнинг турли районларида Миграция хизмати рейдлари авж олди.

Федерал миграция хизмати ходимлари маҳаллий полиция ёрдамида Москвада ноқонуний яшаб меҳнат қилаётган муҳожириларни аниқлаш бўйича бозор ва қурилиш объектларида оммавий облавалар бошлагани тўғрисида хабарлар келмоқда.

6 апрел куни ФМС рейди давомида Проспект Мира кўчасидаги масжидга жума намозга кетаётган Аҳмаджон ҳибсга олинганлардан бири. Озодликка сим қоққан бу йигит полиция ва Миграция хизмати ходимлари масжидга кетаётган ишчи-муҳожирларни ҳатто улар ҳужжатларини текширмасданоқ автобусларга тиқиб олиб кетаëтганини билдирди.

- Улар қўпол сўзларни гапириб “Бор йўқол, Ўзбекистон, Тожикистонингга! Бу ерда сенларга нима бор!”, деб шунақа ҳақорат нарсаларни гапираяпти. Биз ҳали ФМСга кирмадик, автобусни ичида ўтирибмиз. Ҳатто битта нонга “Пулини берамиз, олиб келиб бер”, десак, йўқ деб отказ қиляпти. Бизни улар 10 яримда ушлаган эди. Овқат беринг, нон олиб келайлик ўзимиздан, деяпмиз, йўқ дейди. Бу ерда фақат Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон фуқаролари, бошқалар йўқ, дея хабар қилди Москва шаҳар полицияси ва ФМСининг рейди давомида 8 соатдан бери автобусда ушлаб ўтирилган самарқандлик Аҳмаджон.

Аҳмаджоннинг сўзларига кўра, у Москва Олий ўқув юртларидан бири талабасидир.
Аҳмаджон Озодлик мухбири билан суҳбатлашиб турган пайтда¸ автобус ичига ФМС ходими кириб қолди ва ҳақоратли сўзлар айтиб¸ қўлга олинганларни ФМС биноси ичига бошлади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:51 0:00
Бевосита линк


Бу Федерал миграция хизмати ходимининг бундай қўпол муносабатини Озодлик радиосига меҳнат муҳожирларидан бири ўз телефони орқали эшиттирди.

Айни пайтда, Озодлика Россия, хусусан Москванинг бошқа жойларида ҳам полиция ва миграция ходимларининг муҳожирларга қарши облавалари бораётгани тўғрисида хабар келмоқда.

5 апрел куни биргина Қозон вокзалида 130 зиёд муҳожир, жумладан "Комсомольская", "Таганская" ва "Красные ворота" метро станцияларида 50 нафар, Қозон вокзалида яна 80 нафар марказий осиёлик ушлангани айтилмоқда.



Россия Федерал миграция хизматининг Москва шаҳри бўйича матбуот маркази раҳбари Залина Корнилова Озодликка рейдлар ҳақиқатан олиб борилаётгани, бироқ бу рейдлар ФМСнинг режали тадбирлари эканини гапиради.

- Бизда рейдлар ҳар куни олиб борилмоқда. Ҳеч қандай махсус тадбирлар олиб борилгани йўқ. ФМС ҳар куни метрополитен, Қозон вокзали, уч вокзал майдонида текширувларни олиб бормоқда. Жумладан¸ шаҳар бозорларида. Режали текширувлар Россия Федерацияси ноқонуний равишда яшаб келаётган хориж фуқароларини аниқлашга қаратилган, деди Россия пойтахтининг ФМС расмийси Залина Корнилова.

Корнилова, бу рейд ва облаваларнинг сешанба куни Москва жануб-ғарбидаги Качалово бозорида 17 нафар ўзбекистонлик эканлиги айтилаётган меҳнат муҳожирининг ëниб кул бўлганига алоқаси йўқлигини алоҳида урғулади.

5 апрел куни Москва вилояти губернатори лавозимига вилоят депутатлари томонидан тасдиқланган Фавқулодда вазиятлар вазири Сергей Шойгу лавозимни тўлиқ эгалламасиданоқ минтақадаги “ноқонуний миграция масаласини тизимли ҳал этажагини” ваъда беришга улгурди.
XS
SM
MD
LG