Линклар

logo-print

Москва Виктор Бут иши бўйича ҳукмдан қониқмади


Виктор Бут Бангкокдаги судда, 2008 йил сентябр.

Виктор Бут Бангкокдаги судда, 2008 йил сентябр.

Россия расмийлари қурол савдоси билан шуғулланган россиялик Виктор Бут АҚШ суди томонидан узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилганини танқид қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Виктор Бут иши бўйича ҳукмни “асоссиз ва бир томонлама”, дея баҳолади.

- Далиллар етарли бўлмаганига қарамай, Таиланддаги АҚШ агентлари иштирокида Бутни қўлга олиш ва кейинчалик экстрадиция қилиш характери ноқонуний бўлганига қарамай, сиёсий буюртмани яққол бажарар экан, АҚШ адлия тизими Россия фуқаросини ҳимоя қилиш ҳақидаги адвокатлар ва турли даражадаги мурожаатларни эътиборсиз қолдирди, - деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибаси Мария Заҳарова.

ТИВ расмийси Россия мавжуд халқаро қонунлардан фойдаланган ҳолда Бутни мамлакатга қайтариш учун “бор имкониятни ишга солиши”ни қўшимча қилди.

“Ўлим савдогари” лақабини олган Виктор Бут 5 апрел кунги судда Колумбиядаги АҚШга қарши бўлган исёнчиларга қуроллар сотганликда айбдор деб топилиб, 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бутнинг рафиқаси Алла суд томонидан энг кам жазо муддати белгиланганини “ғалаба” деб атади.

- Бугун Виктор устидан чиқарилган ҳукм, афтидан, прокуратура иддаолари етарли асосга эга бўлмаганининг эътироф этилишидир. Мен буни Виктор ва ҳимоячиларининг ғалабаси, деб ўйлайман, - деди Алла.


Виктор Бутнинг адвокати Алберт Даян суд ҳукми юзасидан юқори инстанцияга шикоят аризаси билан мурожаат қилишини айтди.

- 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳар қандай одам норози бўлиши табиий. Ҳакам уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиши мумкинлиги инобатга олинса, қонунга мувофиқ, умрбод қамоқ жазоси белгилаши керак эди, унга раҳмат, у берилиши мумкин бўлган энг оз жазо муддати - 25 йиллик қамоқ жазосини белгилади. Бу унинг юзидан кўриниб турди. Агар камроқ муддат бериш мумкин бўлганида эди, у ўша муддатни берарди, - деди Виктор Бутнинг адвокати Алберт Даян.

5 апрел куни Манҳеттен федерал суди ҳаками Бутни 15 миллион долларлик жаримага ҳам тортди.

Виктор Бут 2008 йилда Таиландда қўлга олиниб, 2010 йилда АҚШга экстрадиция қилинган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG