Линклар

Тошкентлик журналист Елена Бондар жаримага тортилди


Мустақил журналист Елена Бондар.

Мустақил журналист Елена Бондар.

6 апрел куни Тошкентда мустақил журналист Елена Бондар иши бўйича маҳкама ўтказилди.

Журналистни айбдор деб топган суд унга жазо сифатида 6 миллион 900 минг сўм (расмий курс билан тақрибан 3700 АҚШ доллари, “қора бозор” курси билан эса тахминан 2450 АҚШ доллари – таҳр.) миқдорида жарима белгилади.

Fergananews.com агентлиги билан ҳамкорлик қилиб келган Елена Бондар устидан қўзғатилган жиноят иши Тошкентдаги IQ Land Services номли консалтинг ширкати даъвосига асосланганди.

Ўзбекистонлик талабалар ва Россиянинг Тюмень Университети ўртасида воситачилик билан шуғулланган бу ширкат Бондарни ўз номидан миллатлараро низо қўзғатувчи мурожаатлар тарқатганини даъво қилган.

Мустақил журналистнинг ўзи эса уни ёзмаган мақоласи учун айблашаётганини таъкидламоқда.

Маълумотларга кўра, кеча Бондарнинг судига унинг ҳамкасблари ва ҳуқуқ ҳимоячилари киритилмаган.

Журналистнинг адвокатлари судда Бондарнинг айбдорлиги исботловчи бирорта ҳам далил келтирилмаганини айтмоқда.

Мустақил журналист ва унинг адвокатлари маҳкама қарори юзасидан кассация тартибида шикоят аризасини киритмоқчилар.
XS
SM
MD
LG