Линклар

Покистонда юздан ортиқ аскар кўчки остида қолди


Покистон шимолидаги Сиачен минтақаси тоғлари.

Покистон шимолидаги Сиачен минтақаси тоғлари.

Покистон телевидениеси Ҳимолай минтақасида Покистон армиясининг қарийб 150 нафар аскари қор кўчкиси остида қолганини хабар қилди.

Айрим хабарларда аскарлар қор кўчкиси остида қамалиб қолгани билдирилган.

Бошқа хабарларда ҳарбий база қор кўчкиси остида қолиб кетгани маълум қилинган.

Покистон ҳарбийлари ҳозирча воқеа тафсилотлари ҳақида батафсил маълумот тарқатмади.

Воқеа Кашмирнинг Сиачен минтақасидаги тоғли ҳудудда рўй бергани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG