Линклар

Яман президенти ўндан ортиқ генерални лавозимидан бўшатди


Яман Президенти Обид Раббо Мансур Ҳадий.

Яман Президенти Обид Раббо Мансур Ҳадий.

Яманнинг янги Президенти Обид Раббо Мансур Ҳадий тўрт вилоят ҳокими ва ўндан ортиқ генерални лавозимидан бўшатди.

Амалдан мосуво бўлганлар орасида собиқ президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг ўгай акаси, ҳарбий ҳаво кучлари генерали Муҳаммад Солиҳ Ал-Аҳмар ва Солиҳнинг жияни, президент қўриқчилари бошлиғи ҳам бор.

Яманни 30 йилдан ортиқ вақт бошқарган Солиҳ ҳукуматдаги аксар лавозимларини ўз яқинларига берган.

Ўтган йил халқ исёни бошланганидан кейин Али Абдуллоҳ Солиҳ президентликдан истеъфога чиқишга мажбур бўлган.

Жорий йил февралида ўтказилган президент сайловида якка номзод бўлган Обид Раббо Мансур Ҳадий Яманга янги президенти этиб сайланган.
XS
SM
MD
LG