Линклар

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурия ҳукумат қўшинларининг мухолифат кучлари ёки мухолифатга тарафдор гуруҳлар назоратидаги шаҳарларга ҳужум қилиши БМТ Хавфсизлик кенгаши билан қўшинларни олиб чиқиш ҳақида эришилган келишувнинг “бузилиши” эканини таъкидлади.

Бан Сурия ҳукуматидан барча ҳарбий амалиётларни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. БМТ ва Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан таклиф қилган тинчлик дастури Сурияда уришаётган барча томонни зўравонликларни тўхтатиб тезда музокаралар бошлашга чақирган.

БМТ маълумотига кўра, Сурияда ўтган йил март ойида ҳукуматга қарши оммавий исёнлар бошланганидан бери 9000 дан зиёд одам, асосан, тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG