Линклар

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино артисти Жамшид Зокиров узоқ давом этган хасталикдан сўнг 7 апрел куни 64 ëшида вафот этди.


Жамшид Зокиров шанба куни Тошкентнинг Чиғатой қабристонидаги яқинлари, отаси Карим Зокиров, акаси Ботир Зокиров ёнига дафн қилинди.

1948 йилда туғилган Жамшид Зокиров рафиқаси Гавҳар Зокирова билан узоқ йиллар давомида Ўзбек миллий академик драма театрида ўнлаб спектаклларда ажойиб роллар ижро қилган.

Қатор кинофилмларда томошабинлар қалбидан ўрин олган севимли образлар яратган.

Жамшид Зокиров вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов ўзбек санъати катта йўқотишга учраганини айтди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG