Линклар

Покистон президентининг 8 апрел куни Ҳиндистонга сафар қилиши кутилмоқда.

Ражастон штатидаги машхур сўфий Ажмер Шариф зиёратгоҳини бориб кўришидан олдин Осиф Али Зардорий Ҳиндистон Бош вазири Манмохан Сингҳ билан тушлик қилиши режаланган.

1947 йилда Британиядан мустақил бўлганидан кейин Ҳиндистон ва Покистон ўртасида уч марта уруш бўлган.

2008 йилда Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида 165 одам ва тўққиз жанггари нобуд бўлган ҳужум амалга оширилганидан кейин ўзаро муносабатлар таранглашган.

Яқинда АҚШ мазкур ҳужумни режалаган Покистондаги Лашкари Тойиба жанггари гуруҳи асосчиси Ҳафиз Муҳаммад Саидни қўлга олишда ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион доллар мукофот берилишини эълон қилди.

Агар Зардорийнинг сафари амалга ошса, бу 2005 йилдан бери Покистон давлат раҳбарининг Ҳиндистонга биринчи ташрифи бўлади.

Зардорий ва Сингҳ бу ташрифдан ўзаро алоқаларни яхшилашда фойдаланмоқчи экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG