Линклар

logo-print
Сурияда шанба куни содир бўлган тўқнашувларда камида 80 одам ҳалок бўлди.

Суриялик фаолларга кўра, улар ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув 10 апрелда кучга киришидан олдин ҳукумат кучлари Ҳама вилоятининг Ал-Латмана минтақасида амалга оширган ҳужумлар пайтида ўлган.

Нобуд бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам борлиги айтилмоқда.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун зўравонликни тўхтатиш ҳақидаги келишувга қарамай, ҳарбийлар янги ҳужумларни амалга ошираётгани қоралади.

Бан Ки Мун Сурия ҳукуматидан ҳарбий амалиётлар дарҳол тўхтатишни талаб қилди.

БМТ ва Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан таклиф қилган тинчлик дастури Сурияда уришаётган барча томонни зўравонликларни тўхтатиб тезда музокаралар бошлашга чақирган.
XS
SM
MD
LG