Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:44

Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари текширилади


1 апрель куни портлаш рўй берган Тошкентдаги "MQ-Servis" номли ёқилғи қуйиш шохобчаси.
1 апрель куни портлаш рўй берган Тошкентдаги "MQ-Servis" номли ёқилғи қуйиш шохобчаси.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 1 апрелидаги 94-сонли қарорига мувофиқ, барча ёқилғи қуйиш станцияларида кенг кўламли тафтиш ўтказилади.

Қарор бўйича тафтишни амалга ошириш ёқилғи қуйиш нуқталарида самарали хизмат кўрсатиш тизимини яратиш ва фавқулодда ҳодисаларга йўл қўймаслик мақсадида ташкил этилмиш Республика ишчи комиссиясига топширилган.

Текширишлар мобайнида мавжуд ва янги қурилаётган АЁҚШлар, газ қуйиш станциялари, автоуловларга газ қуйиш компрессор станциялари ва Газ қуйиш станциялари ер участкасининг ҳуқуқий ҳолати, лойиҳа-cмета ҳужжатлари, лицензия, малакали ходимлар, ёнғинга қарши воситалар ва инвентарнинг етарли эканлиги борасидаги мезонлар ҳисобга олинади.

Тошкентдаги UzGazOil шохобчаларидан бирида ишловчи Бахтиёр Кимсановнинг таъкидлашича, пойтахтда бу каби тафтишлар аллақачон бошланди.

Тафтишчилар гуруҳида прокуратура, ИИБ, Молия бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли идоралардан масъул шахслар бор. Улар ҳар бир “заправка” бўйича кенг кўламли текширишлар ўтказмоқда. Шунингек, “заправка”лар ҳудудидаги ободонлаштириш, савдо ва ижтимоий объектларнинг жойлашувига ҳам эътибор қаратишмоқда.

Жорий йилнинг 1 апрел куни Тошкентнинг кичик ҳалқа йўлидаги "MQ-Servis" ёқилғи қуйиш станциясида йирик портлаш содир бўлганди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг АЁҚШларда текшириш ўтказиш борасидаги қарори ана шу портлаш натижаси экани тахмин қилинмоқда.

Қурбонлар бўлмаган мазкур портлаш ҳодисаси бир ҳафта муқаддам маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида бош мавзуга айланганди.
XS
SM
MD
LG