Линклар

Тошкентда Hyatt меҳмонхонаси қурилади


Ж.Корея пойтахти Сеулдаги Hyatt меҳмонхонаси.

Ж.Корея пойтахти Сеулдаги Hyatt меҳмонхонаси.

Ўзбекистон ҳукумати Тошкентда беш юлдузли янги Hyatt меҳмонхонаси қуриш лойиҳасини тасдиқлади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Ўзбекистонни Қайта қуриш ва ривожлантириш жамғармаси Hyatt International расмийлари билан 2013 йил охиригача янги меҳмонхона қуриш ҳақида шартнома имзолаган.

Тошкент марказида қад кўтарадиган ҳашаматли меҳмонхона 294та хонадан иборат бўлади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун керак бўлган 113 миллион доллар маблағнинг 71 миллиони Ўзбекистон давлат бюджетидан, 42 миллион доллари Ўзбекистонни Қайта қуриш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан берилади.
XS
SM
MD
LG