Линклар

Покистонда кўчкиси остида қолган юздан ортиқ аскар қидирилмоқда


Покистон шимолида жойлашган Сиачен минтақасидаги мангу музликлар.

Покистон шимолида жойлашган Сиачен минтақасидаги мангу музликлар.

Покистон армияси Кашмирнинг Сиачен минтақасида юздан ортиқ аскар қор кўчкиси остида қолганини тасдиқлади.

Покистон армияси матбуот котиби генерал-майор Атҳар Аббос Озодликка кўчки остида қолган ҳарбийларни қутқариш ишлари давом этаётганини айтди.

- Эрталаб соат олтида қор кўчиши рўй бергани оқибатида 113 киши қор остида қолиб кетди. Воқеа жойига қутқарувчи гуруҳлар жўнатилди. Биз қутқариш ишларида вертолётлар, итлар ва аскарлардан фойдаланяпмиз, - деди генерал А.Аббос.

Бир неча ҳарбий қутқариб олинганини айтган Покистон армияси матбуот котиби улардан қанчаси тирик эканини маълум қилмади.
XS
SM
MD
LG