Линклар

logo-print

Афғонистонда ЎИҲ фаоли қўлга олинди


Афғонистоннинг Фарёб вилоятида маҳаллий ҳарбийлар ва халқаро коалиция кучлари томонидан ўтказилган амалиётда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати фаолларидан бири қўлга олинди.

Бу ҳақда хабар тарқатган НАТО матбуот хизмати қўлга олинган шахс номини ошкор қилмади.

Амалиёт чоғида 7 жангари ўлдирилгани ва яна 8 жангари қўлга олингани айтилмоқда.

26 март куни Фарёбда ўтказилган амалиёт чоғида кейинги ойлар давомида Афғонистонда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати фаолиятини бошқариб келган Маҳмуд Нусрат ўлдирилганди.
XS
SM
MD
LG