Линклар

GooGooSha янги мусиқий албом чиқармоқчи


Гулнора Каримова (GooGooSha) машҳур қўшиқчи Стинг билан.

Гулнора Каримова (GooGooSha) машҳур қўшиқчи Стинг билан.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова
яқин орада янги мусиқий албомини тингловчилар эътиборига ҳавола этмоқчи. Бу ҳақда Гулнора Каримованинг ўзи Твиттердаги саҳифасида маълум қилган.

GooGooSha тахаллуси билан қўшиқлар куйлаб келаётган Гулнора Каримова янги албомдаги қўшиқлари ўз шахсий кечинмаларига асосланганини айтган.

Янги албом дунё юзини кўриши бўйича аниқ бир санани айтмаган Каримова ундаги қўшиқлардан бири аллақачон Интернетга қўйилганини маълум қилган. GooGooSha нинг ёзишича, албомдаги қўшиқ мусиқалари трип-хоп, софт-рок ва поп-мусиқа жанрларидаги экспериментлар бўлиб ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG