Линклар

logo-print

Туркманистон президенти автопойга ғолиби бўлди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов шанба куни Ашхободда ўтказилган автопойгада ғалаба қозонди.

Саломатлик куни муносабати билан Туркманистон пойтахтида ўтказилган кечаги автопойгада президент Бердимуҳаммедов кутилмаганда мусобақада қатнашиш истаги борлиги айтиб қолган. Сўнг Туркияда ишлаб чиқарилган Volkicar автомобилига ўтирган мамлакат президенти маррага биринчи бўлиб етиб келган.

Мусобақадан сўнг автопойга ташкилотчилари ғолиб президент минган автомашинани Миллий спорт музейига жўнатишга қарор қилганлар.
XS
SM
MD
LG