Линклар

Тожикистонда “қорбобо” қотиллари иши судга ошди


Душанбе шаҳар прокуратураси Янги йил кечаси қорбобо кийимида бўлган Парвиз Давлатбековнинг ўлими бўйича терговни якунлаб, ҳужжатларни судга тақдим қилди.

Суд яқин кунларда бошланиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, тергов идоралари 24 ёшли Парвиз Давлатбеков ўлими бўйича душанбелик саккиз, шу жумладан, балоғатга етмаган бир шахсга нисбатан айблов эълон қилган.

Янги йил кечаси Тожикистон пойтахтида ёшлар ўртасида юзага келмиш можарода пичоқланган Давлатбеков 2 январ куни кўп қон йўқотиш натижасида ҳаётдан кўз юмганди.

Ўша оқшом қорбобо кийимида бўлган Парвиз, тахминларга кўра, бу либосни ўз яқинларини Янги йил билан табриклаш учун кийган.
XS
SM
MD
LG