Линклар

Покистон президенти Ҳиндистонга боради


Покистон президенти Осиф Али Зардорий.

Покистон президенти Осиф Али Зардорий.

Покистон президенти Осиф Али Зардорий бугун Ҳиндистонга ташриф буюради.

Расмий бўлмагани айтилаётган бу ташриф чоғида Зардорийнинг Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингҳ билан учрашиши кутилаяпти.

Покистон ва Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Покистон президенти Ҳиндистоннинг Ажмер шаҳридаги мўътабар авлиё мозорини зиёрат қилади.

Бу сўнгги етти йил мобайнида Покистон давлат раҳбарининг қўшни давлатга қилган илк ташрифидир. Бироқ ҳар иккала давлат расмийлари мазкур ташриф Исломобод ва Деҳли алоқаларида ижобий силжиш ясаши мумкинлиги ҳақидаги мулоҳазаларни рад этмоқдалар.

ХХ аср ўрталарида бир-биридан мустақил бўлган бу икки давлат ўртасида ўтган давр мобайнида бир неча тўқнашув содир бўлган.

2008 йили Деҳли Исломободни Ҳиндистоннинг Мумбаи шаҳрида террор ҳужумларини амалга оширган жангариларни яширганликда айблаб чиққанди.
XS
SM
MD
LG