Линклар

Хитой, Япония ва Жанубий Корея ТИ вазирлари учрашди


Шимолий Корея ракета синови ўтказиши арафасида Хитой, Япония ва Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлари Хитойнинг Нингбо шаҳрида учрашди.

Музокара бошида сўзлаган Хитой ТИ вазири Янг Жиечи ўз мамлакати Корея ярим оролидаги вазиятдан хавотирда эканини айтди.

Шимолий Корея Ер орбитасига сунъий йўлдош олиб чиқадиган ракета учириш режалаганини эълон қилган.

Бироқ Япония, Жанубий Корея ва АҚШ бу Шимолий Кореянинг баллистик ракета синови бўлиши мумкинлигидан ташвиш билдирган.

Ўтган ой Пхенян расмийлари Шимолий Корея давлати асосчиси Ким Ир Сен туғилган куннинг 100 йиллиги муносабати билан 12 – 16 апрел кунлари ракета учирилишини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG