Линклар

logo-print

Покистон: қор кўчкиси остида қолганлар рўйхати эълон қилинди


Покистон шимолидаги Сиачен музликлари.

Покистон шимолидаги Сиачен музликлари.

Покистон ҳарбийлари шанба куни Кашмирнинг Сиачен минтақасида қор кўчкиси остида қолиб кетган 124 нафар ҳарбий ва 11 фуқаронинг рўйхатини эълон қилди.

Қор остида қолганларни қидириш қоронғу тушгани ва об-ҳаво шароити ёмонлашгани боис шанба куни тўхтатилган эди. Якшанба куни эрталаб қидириш ишлари яна давом этди.

Покистон армияси матбуот котиби генерал-майор Атҳар Аббос шанба куни Озодликка бир неча одам қутқариб олинганини аммо талафотлар ҳақида ҳеч нима айта олмаслигини билдирган эди.

Хабарларга кўра, Сиачен музликларининг Гаяри минтақасидаги ҳарбий лагерни босиб қолган қор кўчкисининг бўйи бир километр, эни бир километр ва қор қалинлиги 20 метрни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG