Линклар

Афғонистон ҳукумати АҚШ ҳарбийлари тунда ўтказадиган махсус рейдлар масъулияти Афғонистон зиммасига ўтиши ҳақида келишувга эришилганини маълум қилди.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги махсус амалиётлар ҳақидаги англашув меморандуми 8 апрел куни кечки пайт Афғонистон Мудофаа вазири генерал Абдул Раҳим Вардак ва Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Жон Аллен томонидан имзоланишини билдирди.

АҚШ ҳарбийлари ҳужжат имзоланмагунича уни шарҳламаслигини айтди.

Тунгги рейдлар ҳақидаги келишув Кобул ва Вашингтон ўртасидаги узоқ муддатли стратегик ҳамкорликнинг бир қисми ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG